Путин Япониянинг Курил ороллари бўйича эътирозига жавоб қайтарди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳеч ким Курил оролларини Японияга бериш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат Мамлакатнинг Узоқ Шарқ минтақаси, шу жумладан Жанубий Курил оролларини ҳам ривожлантириш ниятида. Ҳеч ким янги Курил оролларида Россия байроғини туширмайди.

“Йўқ. Бизда бундай режалар йўқ”, деган Путин.

Япония Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомаи оролларини оккупация қилинган деб, Россиядан уни қайтаришни талаб қиляпти. Ўз навбатида расмий Москва Токиони Иккинчи Жаҳон уруши якунларини тан олишга чақиряпти.

Расмий Москванинг бу борадаги позицияси 1956 йилда имзоланган декларация асосида тинчлик шартномаси тузиш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан иборат бўляпти. Ҳужжатга кўра, тинчлик шартномаси тузилгач, Совет Иттифоқи Шикотан ва Хабомаи оролини Японияга бериши керак бўлган. Аммо Кунашир ва Итуруп ороллари Иттифоқ таркибида қолиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Япония Курил ороллари

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг