Япония консули ҳибсга олингани учун Россияга талаб қўйди
Олам
−
27 Сентябрь 2022
21236Россиянинг Япониядаги элчиси Михаил Галузин кеча, 26 сентябрь куни мамлакат ТИВга чақирилди ва Япониянинг Владивостокдаги бош консуллиги консули Мотоки Тацунорининг ҳибсга олиниши муносабати билан унга норозилик билдирилди. Бу ҳақда бугун, 27 сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши маълум қилди, дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.
“Россия томонининг ҳаракатлари Вена конвенциясини бузиш ҳисобланади ва бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Бугун бунга жавобан Япония Ташқи ишлар вазири ўринбосари жаноб [Такэо] Мори Россиянинг Япониядаги элчиси жаноб Галузинни Ташқи ишлар вазирлигига чақириб, у ерда кескин норозилик билдирди ва Россия томонидан расмий узр сўрашни талаб қилди. Мен Россия томонини Япония томонининг норозилиги ва таклифини жиддий қабул қилишга чақираман”, дейди у.
Хаяшининг таъкидлашича, “ушланган консул ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилмаган”. Вазир, шунингдек, дипломатнинг ҳибсга олинишида “мажбурлаш чоралари қўлланилганини” танқид қилди. Ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, қўлга олинган шахс аллақачон қўйиб юборилган.
Кейин Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Япония элчихонаси маслаҳатчиси-элчисини чақирган, унга кескин норозилик билдирилган ва тегишли мазмундаги нота топширилган. Вазирликнинг қайд этишича, консул персона нон грата деб эълон қилинган ва 48 соат ичида Россияни тарк этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрь куни япон дипломати Мотоки Тацунори пул эвазига Россиянинг бошқа давлатлардан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари тўғрисида чекланган маълумотни олаётганда Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланганди.
LiveБарчаси