Япония консули чекланган маълумотларини олаётганда қўлга тушди
Олам
−
26 Сентябрь 2022
20938Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Япониянинг Владивостокдаги бош консуллиги консули Мотоки Тацунорини жосусликда айблаб ҳибсга олди. Дипломат персона нон грата деб эълон қилинди. Бу ҳақда хавфсизлик хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар берди.
“Приморск ўлкаси бўйича Федерал хавфсизлик хизмати Япониянинг Владивостокдаги бош консуллиги консули Мотоки Тацунорининг жосуслик фаолиятига нуқта қўйди. Япония дипломати пул мукофоти эвазига Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, Ғарб санкциялари сиёсатининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисида чекланган маълумотни олаётганда жиноят устида қўлга олинди”, дейилади ФХХ хабарида.
Разведка хизматининг таъкидлашича, Мотоки Тацунори дипломат мақомига тўғри келмайдиган фаолияти туфайли персона нон грата (исталмаган шахс – таҳр.) деб эълон қилинган ва дипломатик каналлар орқали Япония томонига норозилик билдирилган.
Очиқ манбаларга кўра, Мотоки Тацунори сиёсий масалалар бўйича консул ҳисобланади. Халқаро стандартларга кўра, дипломатлар ўзлари ишлаётган давлатда иммунитетга эга, аммо душманлик ҳаракатлари ёки қонунбузарлик ҳолатларида қолиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Вена конвенциясидан келиб чиққан ҳолда, қабул қилувчи давлат исталган вақтда юборувчи давлатни миссия бошлиғи ёки бошқа дипломатик мансабдор шахс персона нон грата эканлиги ва унинг мамлакатда бўлишига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида хабар бериши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь