Россия тажовузкор давлат – Украина ТИВ Киевнинг Курил ороллари бўйича позициясига аниқлик киритди
Олам
−
08 Октябрь 2022
6652Украина Президентининг Япония суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шу жумладан унинг шимолий ҳудудлари билан юирга ҳурмат қилишни яна бир бор тасдиқлаш тўғрисидаги фармони ва парламентнинг тегишли мурожаатни қабул қилиши Киевнинг халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларига содиқлигини тасдиқлайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазиригининг Япониянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тўғрисидаги баёнотида сўз боради.
Баёнотда таъкидланишича, Украина ТИВ “замонавий дунёда халқаро ҳуқуқ нормаларига зид равишда бирон бир давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш учун куч ишлатишга ўрин йўқлигини” изчил таъкидлаб келади.
“Россия тажовузкор давлат сифатида Украина ва дунёнинг бошқа давлатларининг суверен чегараларини бузишга қаратилган ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак”, дея таъкидлади Украина Ташқи ишлар вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, Президент Владимир Зеленский кеча, 7 октябрь куни Япониянинг Курил ороллари ҳудудларини “Россия Федерацияси босқини остида қолаётган ҳудудлар” деб тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади.
“Украина Япониянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шу жумладан, Россия Федерацияси босқини остида қолаётган Шимолий ҳудудларини ҳурмат қилишини яна бир бор тасдиқлайди”, дейилади ҳужжатда.
Зеленский Украина ҳукуматига ўз ишида “...Шимолий ҳудудлар Япония суверен ҳудудининг ажралмас қисми деган позициядан келиб чиқиш”ни буюрди.
Маълумот ўрнида, Россия 1905 йилда Россия-Япония урушидаги мағлубиятдан сўнг Сахалиннинг жанубий қисмини Японияга топширган. 1945 йил февраль ойида эса Совет Иттифоқи Япония билан урушга кириш эвазига Сахалин ва Курил оролларини қайтариб олган. 1956 йилда СССР Япония билан тинчлик декларациясини имзолади, унда томонлар тинчлик шартномасини тузганларида Шикотан ва Хабомаи оролларини қайтаришга ваъда берилди. Кейинги йилларда Япония ҳукумати барча оролларни қайтаришни талаб қилди ва шартнома имзоланмай қолди.
2022 йил март ойида Россия Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокараларни тўхтатди. Апрель ойида Япония Ташқи ишлар вазирлиги Курил оролларини 2003 йилдан бери биринчи марта “ноқонуний босиб олинган” ҳудуд деб атади.
LiveБарчаси