Путин янги ядро доктринаси бўйича фармонни имзолади
Олам
−
19 Ноябрь
7379Бугун, 19 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг ядро мажбуриятлари бўйича асосий давлат сиёсатини тасдиқлашга оид фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳар қандай давлатнинг ҳарбий коалиция (блок, иттифоқ) таркибидан бўлиб, Россия Федерациясига ва (ёки) унинг иттифоқчиларига қарши босқинчилик қилиши шу коалиция (блок, иттифоқ)нинг Россия Федерациясига ва (ёки) унинг иттифоқчиларига қарши босқинчилиги сифатида баҳоланади”, дейилади фармонда
Фармонга кўра, босқинчиликка қарши тўсқинлик қилиш Россия Федерациясининг ҳарбий қудратининг бутун мажмуаси, шу жумладан, ядро қуроли каби воситалар фойдаланишига сабаб бўлади.
“Россия Федерацияси ядро қуролини ўз-ўзини ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўради, унинг қўлланилиши охирги ва мажбурий чора ҳисобланади. Аммо Россия ядро таҳдидларини камайтириш ва давлатлараро муносабатлар кескинлашишининг олдини олиш, айниқса, ҳарбий конфликтлар, жумладан, ядро урушларини келтириб чиқармаслик учун барча зарур чораларни кўриб чиқади”, дейилади Президент фармонида.
Россия Федерацияси Президенти зарурат туғилганда ядро қуролини қўллашга тайёрлиги ёки қўлламоқчи экани тўғрисида қарор қабул қилса, бу ҳақда маълум бир давлат ёки халқаро ташкилотларни огоҳлантиради.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков фармонга муносабат билдириб, Россия доимо ядро қуролини ҳимоя воситаси сифатида кўргани, унинг қўлланилиши охирги, мажбурий чора эканини таъкидлади. Шунингдек, унинг айтишича, Ғарбнинг Украина ҳарбий кучлари томонидан Россияга қарши қўлланилаётган ядровий бўлмаган ракеталари янги доктринага мувофиқ, ядро жавобини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳужжатда давлат сиёсатининг ядро тўсқинлиги масаласидаги характери мудофаа эканлиги алоҳида таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Россия Президенти Владимир Путин ядровий қуролдан фойдаланиш тамойилларини ўзгартириш ва ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсати асосларини янгилашни таклиф қилганди. Песков эса Россиянинг ядровий доктринасидаги ўзгариш дўстона бўлмаган мамлакатларга Россия Федерациясига эҳтимолий ҳужум оқибатлари ҳақида огоҳлантириш эканини айтди.
LiveБарчаси