Путин яна ҳарбий кийимда. У “Запад-2025” машғулотларида кўриниш берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин кеча, 16 сентябрь куни “Запад-2025” машғулотлари ўтказиладиган ҳудудга ҳарбий кийимда борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Россия Федерацияси Олий Бош қўмондони Нижний Новгород вилоятидаги машғулотларнинг асосий босқичи ўтказилган Мулино полигонига борди. Путин эгнида “Россия Федерацияси Президенти” ва “Путин В.В.” нишонлари бўлган, пагонлари бўлмаган эса дала формасида эди.

Россия ва Беларусь ўртасидаги “Запад-2025” машғулотлари 12-16 сентябрь кунлари 41 полигонда бўлиб ўтди. Машғулотларда 100 минг ҳарбий хизматчи қатнашди, 10 мингга яқин техника ва турли қурол тизимлари жалб этилган.

Машқларнинг мавзуси иттифоқ давлатининг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари йўлида қўшин гуруҳларини қўллашдан иборат. Беларусь ва Россия ҳарбий хизматчилари ҳаво ҳужумларини қайтариш ва душманнинг саботаж гуруҳларига қарши курашни машқ қилди. Кремлнинг таъкидлашича, машғулотлар режалаштирилган тарзда ўтказилган ва ҳеч кимга қарши қаратилган эмас.

“Запад-2025” машғулотларида стратегик бўлмаган ядро қуролларидан фойдаланишни режалаштириш ва йил охиригача Беларусга етиб бориши керак бўлган “Орешник” мажмуасини жойлаштириш амалиёти ўтказилди.

Беларусь армияси Бош штаби бошлиғи Павел Муравейко машғулотларда стратегик бўлмаган ядровий қуроллардан фойдаланишни режалаштириш ҳам борлигини маълум қилган. Шу билан бирга, "Орешник" мобил ракета тизими баҳоланди ва жойлаштирилди. Унинг ишонтиришича, машғулотлар давомида ҳар икки давлат ҳарбийлари олдига қўйилган “барча вазифалар” бажарилган.

Бундан ташқари, биринчи марта Россия ва Беларусь ҳарбийлари дронларни жанговар шароитларда қўллаш бўйича тўпланган тажрибани тизимлаштирди.

Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хрениннинг сўзларига кўра, ҳарбийлар биринчи марта учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ва уларга қарши курашиш масалаларини тизимлаштириш ва ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Унинг қўшимча қилишича, “ушбу машғулотлар тизимида кучлироқ қирғин қуролларидан фойдаланиш масалаларини режалаштириш мумкин эди”.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Запад-2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг