Путин ядро қуроли борасида ҳазиллашмаяпти – Байден дунёни Россия таҳдидидан огоҳлантирди
Олам
−
07 Октябрь 2022
9975Дунёдаги вазият шу тахлит давом этса, Кариб денгизи инқирозидан кейин дунё биринчи марта ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидига дуч келади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жой Байден 6 октябрь куни Демократик партиянинг тадбирида сўзлаган нутқида гапирган.
“Кубадаги ракета инқирозидан кейин биринчи марта, агар вазият ҳақиқатан ҳам ривожланаётган йўлда давом этса, биз ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидига дуч келяпмиз”, деди Байден.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, у Россия Президенти Владимир Путинни яхши билишини таъкидлади, шунинг учун у тактик ядро қуроллари, биологик ёки кимёвий қуроллардан потенциал фойдаланиш ҳақида гапирганда ҳазиллашмайди, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, Байден тактик ядро қуролидан фойдаланиш кенг кўламли ядро урушига олиб келмайдиган вазиятни тасаввур қила олмаслигини таъкидлади.
“Менимча, тактик ядро қуролидан осонликча фойдаланиш Армагеддон (“Апокалипсис”да охирзамонда яхшилик ва ёвузлик кучлари ўртасидаги сўнгги жанг бўлган жой зикр қилинган – таҳр.) билан тугамайди”, дейди Байден.
Байден жорий йилнинг 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, Москва “Европага қарши ядро қуролини қўллаш билан очиқ таҳдид қилгани ва ядро қуролини тарқатмаслик режимининг мажбуриятларини ўйламасдан менсимагани”ни айтди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Америка етакчисининг нутқини “одобсизлик” деб атади ва у “Россия президентига “мамлакатимиз дунёни ядро қуроли билан таҳдид қилмоқда” деган сўзларни айтганини” айтди.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин халқига мурожаати давомида, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳам тап тортмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси