Путин ва Пашинян Лочин йўлагидаги вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
26 Апрель 2023 4994 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян телефон орқали Лочин йўлаги ва Тоғли Қорабоғдаги (тан олинмаган) вазият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида Путин ва Пашинян минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга эътибор қаратган.
“Лочин йўлагидаги вазиятнинг ҳозирги кескинлашуви шароитида Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасидаги фундаментал келишувларнинг бутун мажмуасига қатъий риоя қилиш муҳимлиги тасдиқланди”, дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, Россия Президенти яқинда нишонланган 24 апрель – Арман геноциди қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан Арманистон халқи билан бирдамлигини билдирган.
Маълумот учун, Лочин йўлаги Арманистон ва Тоғли Қорабоғни (тан олинмаган) боғловчи ягона тоғ йўлидир.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь