Путин ва Лукашенко Украинага НАТО қўшинлари жойлаштирилиши масаласини муҳокама қилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан Украинада НАТО қўшинларининг жойлаштирилишига биргаликда жавоб беришга келишиб олганини маълум қилди.  

Президент сайтининг хабар беришича, бугун, 27 сентябрь куни Лукашенко Беларусь куч блоки раҳбариятини давлат чегарасидаги вазият ҳақида ҳисобот билан қабул қилади. 

“Кўряпсизми, улар НАТО қўшинларини у ерга, Украинага судраб боришяпти. Ўқув марказлари ниқоби остида улар аслида базалар яратади. АҚШ Украинада базалар ўрнатади. Биз бунга муносабат билдиришимиз керак”, деган Беларусь раҳбари. 

Лукашенко бу масалада Путин билан маслаҳатлашганини таъкидлаган. 

“Биз Россия Президенти билан бу масала бўйича маслаҳатлашувлар ўтказдик ва ўтказяпмиз ҳамда у ерда баъзи чоралар кўриш кераклиги тўғрисида келишиб олдик”, деган Президент. 

Аввалроқ, Лукашенко расмий Минск ва Москва 1 миллиард доллардан ортиқ суммага тенг қурол етказиб бериш бўйича келишувга эришилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Беларусь

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг