Лукашенко Путин билан музокарада йирик миқдорда қурол етказиб беришга келишгани маълум бўлди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко расмий Минск ва Москва 1 миллиард доллардан ортиқ суммага тенг қурол етказиб бериш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

“Мен 2025 йилгача шу ерда бўладиган қуроллар рўйхати тасдиқлангани учун Россия раҳбарияти, ҳарбийлари ва ҳарбий-саноат мажмуасидан миннатдорман бу тахминан 10 га яқин самолёт, уларнинг бир қисми бизга етиб келган. Бу ўнлаб ТОР-М2 вертолётлари. Катта ҳажмла, биз ҳам, Россия Федерацияси ҳам НАТО кучлари билан бевосита туташ бўлган ғарбий йўналишга жиддий қарашимизни англатади”, деган Лукашенко.

Лукашенкога кўра, Россия Президенти Владимир Путин Москвадаги музокаралар вақтида унга замонавий С-500 зенит-ракета мажмуаси ҳақида айтиб берган.

“Жуда самарали комплекс, у аллақачон синовлардан ўтган, менимча, Қуролли Кучларга қабул қилиниши кутилмоқда. Шу жумладан, мен унга С-400 ҳақида яна бир бор эслатдим, унга бу комплексларни қаерга қўймоқчи эканимизни айтдим”, деган Беларусь Президенти.

Лукашенко икки давлат армияси Иттифоқдош давлат хавфсизлигини таъминлашга тайёр эканини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Лукашенконинг Россияга ташрифи давомида икки давлат интеграциялашувига қаратилган 28 та ҳамкорлик дастури келишиб олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг