Путин ва Эрдўғаннинг учрашиш санаси аниқ бўлди
Олам
−
01 Сентябрь 2023
6844Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия етакчиси Владимир Путин ўртасидаги музокаралар жорий йилнинг 4 сентябрь куни Сочида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Музокаралар ҳақиқатан ҳам душанба куни Сочида бўлиб ўтади”, деган Песков.
Унинг таъкидлашича, ҳар икки Президентнинг маъмурияти раҳбарларнинг учрашувига тайёргарлик кўриш билан банд.
Музокаралар давомида Эрдўған Россия томонини Украинага Қора денгиз орқали дон экспорт қилиш имконини берган ғалла битимини янгилаш зарурлигига ишонтиришга умид қилмоқда.
Россияга сафардан сўнг, Эрдўған 9-10 сентябрь кунлари Нью Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашиш учун Ҳиндистонга боради. Саммитда Россиядан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Россия дон келишувидан чиққанидан бери бутун дунё Путин ва Эрдўғаннинг учрашувини кутаётган эди. Дастлаб, август ойида Путиннинг Туркияга бориши айтилган бўлса, кейинчалик Эрдўған Путин билан кўришиш учун Россияга борадиган бўлди.
LiveБарчаси