Путин ва Эрдўған 10 кун ўтиб яна телефонда гаплашди

Олам

image

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 16 январь куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати етакчилар ўртасидаги мулоқот якунлари бўйича маълум қилди. 

Давлат раҳбарлари Анқара ва Дамашқ ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масалаларини кўриб чиққан. 

“Туркия-Сурия муносабатларини нормаллаштириш масалалари, жумладан, Анқаранинг Россия, Туркия ва Сурия вакиллари иштирокида маслаҳатлашувларни бошлаш ташаббуси контекстида муҳокама қилинди”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, етакчилар Россия, Туркия ва Эроннинг “Остона жараёни” доирасида Сурияни тартибга солишга кўмаклашиш бўйича биргаликдаги ишининг амалий аҳамиятини қайд этган. 

Путин ва Эрдўған, шунингдек, устувор масалалардан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган. 

“Иккала томон ҳам Россия-Туркия ҳамкорлигини янада ҳар томонлама ривожлантириш ниятини тасдиқлади. Устувор йўналишлар қаторида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Россия табиий газини етказиб бериш ва Туркияда минтақавий газ хабини яратиш ҳам бор”, дейилади Кремль хабарида. 

Жорий йилнинг 5 январь куни бўлиб ўтган аввалги суҳбатда ҳам давлат раҳбарлари қўшма энергетика лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаган эдилар. Шундан сўнг Эрдўған Туркия яқин орада газ хаби йўл харитасини тайёрлашни якунлашини таъкидлади. 

Раҳбарлар ғалла келишувининг бажарилишини муҳокама қилди.  

“2022 йил 22 июлдаги Украина ғалласини Қора денгиз портларидан экспорт қилиш ҳамда Россиядан озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш блокини олиб ташлаш бўйича Истанбул келишувлари пакетини амалга ошириш кўриб чиқилди”, дейилади Кремль хабарида. 

Украинадаги вазият

Путин ва Эрдўған Россия-Украина ўртасидаги асирларни, хусусан ярадорларни алмашиш масаласини муҳокама қилди. 

“Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашиш давом этди. Хусусан, Туркия томони ташаббуси ҳамда Россия ва Украина инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарларининг яқинда Анқарада бўлиб ўтган мулоқотларини инобатга олган ҳолда, маҳбусларни, биринчи навбатда, ярадорларни алмашиш масаласи кўтарилади”, дейилади хабарда. 

Матбуот хизматида таъкидланганидек, Россия давлати раҳбари ўз суҳбатдошининг эътиборини Ғарб ҳомийлари кўмагида жанговар ҳаракатларни кучайтиришга, узатилаётган қурол-яроғ ва ҳарбий техника ҳажмини оширишга таянган Кийев режимининг бузғунчи чизиғига қаратди.

“Киевнинг иккиюзламачилик сиёсатига мисол қилиб, православ Рождествоси даврида ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этиш бўлди”, дейилади хабарда. 

Бу Путин ва Эрдўған ўртасидаги 2023 йил бошидан бери иккинчи телефон мулоқоти бўлиб, аввалгиси 5 январь куни бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг