Путин Ўзбекистоннинг ички ишларига бурун суқиб турадиган Захаровани мукофотлади
Олам
−
17 Апрель 9386 2 дақиқа
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори, Россия дипломатик миссиясининг расмий вакили Мария Захарова IV даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Россия Президенти Владимир Путиннинг тегишли фармони эълон қилинди.
“Россия Федерациясининг ташқи сиёсатини амалга оширишга қўшган ҳиссаси ва кўп йиллик виждонан дипломатик хизмати учун Мария Владимировна Захарова 4-даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, дейилади фармонда.
Мария Захарова 1975 йилда туғилган. 1998 йилда Москва давлат халқаро муносабатлар институти халқаро ахборот факультетини халқаро журналистика ихтисослиги бўйича тамомлаган. Инглиз ва хитой тилларини билади. У Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик унвонига эга.
2015 йил август ойида у Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот департаменти директори этиб тайинланган.
Маълумот учун, Мария Захарова Марказий Осиёда собиқ иттифоқ давлатларининг ички ишларига халқаро дипломатик қоидаларни унутган ҳолда аралашиб туриши, мамлакати номидан номақбул баёнотлар бериб бориши билан танилган. У охирги бор жорий йилнинг 23 сентябрь куни Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида 6-синфида рус тили фани дарсида ўқитувчи Р.О.га ўқувчи Э.Г. гап қайтариб, тортишиб қолгани ортидан Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашиб, Тошкентдан тушунтириш беришни ва ўқитувчига чора кўришни сўраган эди. Буни жамоатчилик, фаоллар ва депутатлар бошқа мамлакатнинг ишларига аралашув ва вазиятни сиёсийлаштиришга уриниш, деб баҳолаганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь