Путин ўзбекистонлик спорт мутахассисини мукофотлади

Спорт

image

Ўзбекистонлик спорт мутахассиси, Осиё-Океания Самбо федерацияси президенти Аламжон Муллаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан орден билан тақдирланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Гап шундаки, 8-10 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади. Чемпионат доирасида Халқаро самбо федерациясининг (FIAS) навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Конгресс давомида самбо спортининг дунёда кенг ривожланишига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ инсонлар Россия Президенти Владимир Путин томонидан давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, ўзбекистонлик Аламжон Муллаевга “Дўстлик” ордени топширилди. Мукофотни Путин номидан Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков тақдим этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Аламжон Муллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made