Путин ўз давлатини йўқ қилмоқда – Германия ТИВ раҳбари

Олам

image

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия Президенти Владимир Путин ўз давлатини йўқ қилаётгани, рус пропагандасида эса ёриқлар пайдо бўлаётганинини айтди. Бу ҳақда у Люксембургда ЕИга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши олдидан журналистларга маълум қилди.

“Путин ўз мамлакатини вайрон қилмоқда. Биз Россия (Украина билан) ва Путин ҳокимият тизими ўртасидаги можаронинг ҳалокатли оқибатларига гувоҳ бўлмоқдамиз”, деган Бурбок.

Вазирнинг таъкидлашича, гап Россияда ҳокимият учун ички сиёсий кураш ҳақида кетмоқда ва Берлин бунга аралашмайди.

Шунингдек, Бербок Германия воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бораётганини қўшимча қилган. Вазирнинг сўзларига кўра, ЕИ учун Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиш муҳим, шу муносабат билан Киевга мудофаа ёрдами 3,5 миллиард еврога оширилади.

“Биз Германия томонидан йил охиригача қўшимча 45 та Leopard ўзиюрар зенит қурилмаларини тақдим этамиз”, дея қўшимча қилган Бербок.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олганди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини сўраган ва Москвагача боришини билдирди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларус фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли кучлар ҳаракатини тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Путин Анналена Бербок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг