Путин урушга боришга рози бўлган маҳбусларни жазодан озод қилишни назарда тутувчи қонунни имзолади
Олам
−
25 Март
7272Россия Президенти Владимир Путин сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат даврида мамлакат Қуролли кучлари билан шартнома тузган россияликларни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқий ахборот расмий порталига таяниб, Россия ОАВлари хабар берди.
Қонун лойиҳаси Давлат Думасига 6 март куни киритилган, 19 март куни эса учинчи ўқишда қабул қилинган. 20 март куни у Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган.
Жиноят содир этган, шу жумладан ҳарбий хизматни ўтаган шахслар учун жазодан озод қилиш хизмат давомида олинган давлат мукофоти билан тақдирланганидан кейин амалга оширилади.
Қонунга кўра, жиноят содир этган, жазони ўтаётган ёки судланган шахслар (вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши, терроризм ва экстремизмга даъват қилиш, ядровий материаллар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, давлатга хиёнат қилиш ва бошқа моддалар бўйича жиноятлар бундан мустасно) жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Бундан ташқари, агар Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузган ёки хизматга чақирилган шахс аллақачон жазо муддатини ўтаётган бўлса, у шартли равишда озод этилиши мумкин.
“Агар шартли равишда озод қилинган шахс янги жиноят содир этса, суд илгари чиқарилган ҳукмларни ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан жазо тайинлайди”, дейилади ҳужжатда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб, 23 мартдан кучга киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь