Путин Украинани Курскдаги АЭСга ҳужум қилишга уринишда айблади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украинани Курск атом электр станциясига ҳужум қилишга уринганликда айблади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Душман бугун тунда АЭСга зарба бермоқчи бўлди”, дея Путиннинг Украина Қуролли кучларининг бугун, 22 август куни Курск вилоятидаги ҳужум операциясига бағишланган йиғилишдаги сўзларидан иқтибос келтирган нашр.

Путин ўз айбловлари учун ҳеч қандай далил келтирмади. Унинг сўзларига кўра, Москва атом энергияси бўйича халқаро агентликни (МАГАТЭ) хабардор қилган, унинг мутахассислари вазиятни баҳолаш учун жойига келиши керак.

Бир неча соат аввал Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятида давом этаётган ҳарбий амалиёти фонида мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида ўққа тутилишидан темир-бетон бошпаналар ўрнатиш бошланганини маълум қилганди.

МАГАТЭ раҳбари кейинги ҳафта Курск АЭСига боради

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси “Financial Times” газетасига берган интервьюсида келаси ҳафта Москва таклифига биноан Курск атом электр станциясига боришини маълум қилди. 

МАГАТЭ директорининг сўзларига кўра, у Курск вилоятидаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида атом электр станциясига зарар етказилиши хавфини жиддий қабул қилади, чунки станция “Украина артиллерияси зарба бера оладиган масофада” жойлашган.

Ташриф давомида Гросси атом электр станцияси раҳбарияти билан гаплашиб, агар АЭС ҳужум нишонига айланган бўлса, бу бўйича тегишли далилларни тўплаш ниятида. Шунингдек, у ташқи электр таъминоти ва АЭСга кириш йўлларининг ҳолатини баҳолашни режалаштирмоқда.

Курск АЭС – Россиядаги энг йирик электр станцияларидан бири. У тўртта энергия блокидан иборат бўлиб, улардан иккитаси Украина Қуролли кучларининг минтақадаги фаол ҳаракатлари фонида ишлашда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин АЭС МАГАТЭ Курск Рафаэль Гросси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг