Путин Украинадаги уруш тугамагунча музокара столига ўтирмайди – Сунак

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва унинг вакиллари Украинадаги ноқонуний урушга чек қўймагунча ҳеч қачон қонуний музокаралар олиб бормайди. Бу ҳақда Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтаётган G20 етакчилари саммити доирасидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Путиннинг халқаро ҳамжамиятда ўз ўрнига эга бўлмаган хатти-ҳаракатларини нормаллаштириш мумкин эмас. Россиянинг ҳаракатлари барчани хавф остига қўяди. Украина халқига керакли ёрдамни кўрсатишда биз Британия тажрибасининг кенглиги ва чуқурлигидан, жумладан, ўзимизни ва иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун фойдаланамиз. Гап, бошқа нарсалар қаторида, Британиянинг янги авлод кемаларини қуриш ҳақида бормоқда”, дейди Сунак.

Унинг сўзларига кўра, G20 аъзоларининг аксарияти Россия ҳаракатлари қораланишини кутмоқда. 

“Ички мухолифатни бостирган ва фақат зўравонлик йўли билан адолат ниқобини тўқиб чиқарган Путин режими G20да унинг ҳаракатларига глобал қаршилик овозини эшитади”, дейди Сунак. 

Бундан ташқари, пресс-релизда айтилишича, Россия таҳдиди қаршисида хавфсизликни кучайтириш мақсадида Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари қурилаётган 3 та фрегатдан ташқари яна 5 та ҳарбий кема қуришга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Риши Сунак

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг