Путин Тўқаевни қандай табриклади?
Олам
−
21 Ноябрь 2022
15251Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси ва Қозоғистон иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда Россия давлати раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга Қозоғистон Президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан йўллаган табрикда маълум қилди. Мурожаат матни бугун, 21 ноябрь куни Кремль сайтида эълон қилинди.
“Ватандошларингиздан сиз олға сураётган давлат тараққиёти йўналишини амалга ошириш учун янги имкониятлар очадиган ишончли мандатни олдингиз”, дейди Путин Тўқаевга мурожаат қилиб.
Россия Федерацияси Президенти дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига асосланган мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жуда муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидлаган.
“Биз уларни яхшилаш бўйича ҳамкорликда ишлашда давом этамиз”, деб ишонтирди Россия раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 ноябрь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиқ овозини олиб, ғалаба қозонди.
Қозоғистонда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ 1 сентябрь куни Тўқаев халққа мурожаатида муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди. 17 сентябрь куни у конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолаб, президент ваколатларини етти йиллик қайта сайланмаслик муддати билан чеклади. Илгари республика раҳбари беш йил кетма-кет икки муддатга сайланиши мумкин эди.
LiveБарчаси