Путин Трамп ва Байденни Янги йил билан табриклади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден ва амалдаги Президент Дональд Трампни Рождество ва Янги йил билан табриклади. Хабар матни билан Кремль веб-сайтида танишиш мумкин.

“Коронавирус пандемияси ва ўтган йили дунё дуч келган бошқа муаммолар кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини тасдиқлади. Президент Россия ва Қўшма Штатлар ўзаро муносабатларни тенглик руҳида қурган ҳолда ва бир-бирларининг манфаатларини инобатга олган ҳолда, минтақавий ва глобал даражада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун кўп ишларни амалга ошириши мумкинлигига ишонч билдирди”, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Путин 2021 йил 20 январда лавозимидан кетадиган АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп ҳамда оиласига мустаҳкам соғлик, яхши кайфият ва фаровонлик тилаган.

Шунингдек, Путин бошқа бир қатор давлатлар раҳбарларига Рождество ва Янги йил табрикларини юборган. Улар орасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Германия канцлери Ангела Меркел ва Франция Президенти Эммануэл Макрон ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Путин Байден

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг