Путин Трамп билан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга тайёр – Кремль

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан олдиндан ҳеч қандай шартларсиз учрашишга тайёр. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Президент Путин халқаро етакчилар, шу жумладан АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан алоқалар ўрнатишга очиқлигини бир неча бор билдирган. Президентнинг шахсан ўзи ҳам, биз ҳам бу ҳақда бир неча бор таъкидлаганмиз. Бунинг учун ҳеч қандай шарт талаб қилинмайди. Фақат ўзаро истак ва сиёсий ирода орқали мавжуд муаммоларни мулоқот ёрдамида ҳал қилиш талаб этилади”, деди Песков.

Шунингдек, у Дональд Трамп муаммоларни мулоқот йўли билан ҳал қилишга тайёр эканини билдирганини ижобий баҳолаган.

“Биз жаноб Трамп ҳам муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилишга тайёрлигини билдираётганини кўряпмиз ва буни олқишлаймиз. Ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ, аммо биз учрашувга ўзаро тайёрмиз. Кўринишидан, жаноб Трамп Оваль кабинетга кирганидан кейин баъзи ҳаракатлар бўлади”, деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Путин билан учрашувга тайёргарлик кўрилаётганини айтган эди. Бироқ у учрашув санасини очиқламаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг