Путин шу ҳафта иккинчи сафарбарлик тўлқинини эълон қилиши мумкин – ISW
Олам
−
18 Январь 2023
10423Яқин кунларда Россия Президенти Владимир Путин сафарбарликнинг иккинчи тўлқинини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг таҳлилий мақоласида маълум қилди.
Америкалик таҳлилчиларнинг фикрича, Путин ўз мурожаатида рамзий саналардан фойдаланишни яхши кўради, шунинг учун 18 январь куни Совет қўшинлари Путиннинг она шаҳри Ленинградни фашистлар блокадасини бузганининг 80 йиллиги муносабати билан Украинага сафарбарлик ёки уруш эълон қилиши мумкин.
“Украина ва Ғарб разведкаси ҳам Путиннинг январь ойи ўрталарига мўлжалланган сафарбарлик фаолияти ҳақида бир неча бор огоҳлантирган”, дейилади мақолада.
Бунга жавобан Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотларнинг барчаси миш-миш эканини, уларга қулоқ солмаслик кераклигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси Россия икки миллионлик армия яратишга ҳаракат қилаётганини маълум қилганди. Шунингдек, Украина разведкаси Россия навбатдаги сафарбарлик тўлқинини эълон қилишга фаол тайёргарлик кўраётганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь