Украина разведкаси Россия яна сафарбарлик эълон қилишини айтди
Олам
−
14 Январь 2023
8895Россия икки миллионлик армия яратишга ҳаракат қилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, армиянинг яратилиши сафарбарликлар тўлқинларига йўл очади. Биринчи сафарбарлик тўлқинида Россияга 300 000 киши чақирилган. Қисқа муддатли машғулотлардан сўнг сафарбар қилинганлар Украинадаги жанговар ҳудудга жўнатилган.
“Россия яқин кунларда навбатдаги сафарбарлик тўлқинини эълон қилишини истисно эта олмайди. Россия қуролли кучларига яна 500 минг россиялик келиб қўшилади, бу эса Россияга стратегик захиралар яратиш имконини беради”, дейилади Украина ҳарбий разведкаси хабарида.
Украина ҳарбий разведкасининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия навбатдаги сафарбарлик тўлқинини эълон қилишга ҳозирданоқ фаол тайёргарлик кўрмоқда. Мобилизацияни тартибга солувчи Россия Федерацияси қонунларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Ўқув марказларини тайёрлаш ҳам фаол давом этмоқда.
Шунингдек, Россия томонидан амалга оширилаётган сафарбарлик чоралари кўлами унинг раҳбариятининг икки миллионга яқин армия яратиш режаларидан далолат бериши мумкинлиги айтилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь