Путин Россиянинг кучи нимада эканини айтди
Олам
−
13 Ноябрь 2020
20624Россия Президенти Владимир Путин Россиянинг кучи унинг одамлари ва қадриятларида деб ҳисоблайди. Президент “Янги даврлар учун кучли ғоялар” форумида шундай баёнот берди.
“Барча даврларда Россиянинг кучи халқимизнинг истеъдоди ва қадриятларимизга асосланган. Ўзаро кўмаклашиш ва ватанпарварлик қадриятларида. Ушбу ахлоқий тамойиллар Улуғ Ватан уруши хотирасини сақлайдиган маърифатпарварлик ташаббуслари, кўнгиллилар, изланувчилик ҳаракатларида намоён бўлади”, деган Путин.
Россия етакчиси ҳозир мамлакат жиддий синовлардан ўтаётганини таъкидлади. Бу даврда тадбиркорлар, тиббиёт ходимлари ва бошқа фуқаролар “ҳайратланарли ҳаракатларни амалга оширяпти”.
Унинг сўзларига кўра, россияликлар орасида куйинчак одамлар кўп. Таъкидланишича, Россия давлати ҳам айнан уларга суяняпти. Президент мамлакат фуқароларини бетакрор ғоя ва қарорларни ҳаётга тадбиқ эта оладиган халқ деб ҳисобламоқда. У форумдаги нутқида барча бир бўлиб Россияда қулай ҳаёт қуриш мумкинлигига ишонч билдирган.