Путин Россия ҳукуматининг янги таркибини тасдиқлади (рўйхат)

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари ва идора раҳбарларини тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Бу ҳақда Кремль сайтида маълум қилинди.

Путин хавфсизлик блоки вазирлари ва ТИВ раҳбарини тасдиқлади. Андрей Белоусов Мудофаа вазири бўлди. Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлари лавозимларини мос равишда Владимир Колокольцев ва Александр Куренков сақлаб қолди.

Сергей Лавров Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари этиб қайта тайинланди, Константин Чуйченко эса Адлия вазирлиги раҳбари сифатида қолди.

Шунингдек,

  • Табиий ресурслар вазирлиги – Александр Козлов;
  • Меҳнат вазирлиги – Антон Котяков;
  • Таълим вазирлиги – Сергей Кравцов;
  • Маданият вазирлиги – Ольга Любимова;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Михаил Мурашко;
  • Иқтисодий ривожланиш вазирлиги – Максим Решетников;
  • Молия вазирлиги – Антон Силуанов;
  • Қурилиш вазирлиги – Ирек Файзуллин;
  • Илм фан вазирлиги – Валерий Фальков;
  • Шарқий ривожланиш вазирлиги – Алексей Чекунков;
  • Рақамли ривожланиш вазирлиги – Мақсут Шадаев.

Антон Алихонов (Саноат ва савдо вазири), Михаил Дегтярев (Спорт вазири), Оксана Лут (Қишлоқ хўжалиги вазири), Роман Старовойт (Транспорт вазири) ва Сергей Цивилев (Энергетика вазири) биринчи марта вазирлик портфелларини олди.

Бундан ташқари, Путин Президент маъмурияти раҳбариятига тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.

Биринчи марта Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Николай Патрушев ва Тула вилоятининг собиқ губернатори Алексей Дюмин давлат раҳбарининг ёрдамчилари бўлди.

Владимир Путин Денис Мантуровни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинлади.

Бош вазир ўринбосарлари лавозимлари учун: Татьяна Голикова, Александр Новак, Алексей Оверчук, Дмитрий Патрушев, Виталий Савельев, Марат Хуснуллин, Дмитрий Чернишенко, Дмитрий Григоренко ва Юрий Трутнев.

Григоренко ҳукумат аппарати раҳбари Юрий Трутнев эса Президентнинг Узоқ Шарқ федерал округидаги ваколатли вакили этиб тайинланди.

Ҳукумат таркибига жами беш нафар янги шахс келган ва Вазирлар Маҳкамаси таркиби деярли 16 фоизга янгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин ҳукумат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг