Путин ноябрда Қозоғистонга келади

Олам

image

Кремль ҳозирда Россия Президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, ТАСС хабар берди. 

Россия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг КазТАГ агентлигида келтирган баённомасидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Путин Остонага 27 ноябрь куни давлат ташрифи билан келиши мумкин.

“Ташриф ҳақиқатан ҳам фаол тайёргарлик кўрмоқда, биз сизга ўз вақтида хабар берамиз”, деди Песков бундай саёҳат ҳақиқатдан ҳам кутилмоқдами, деган саволга жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин охирги марта Қозоғистонга жорий йилнинг июль ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун келганди. Оҳирги расмий ташриф эса ўтган йили 9 ноябрда бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Қозоғистон Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг