Путин ШҲТ саммитида қатнашиш учун Қозоғистонга келди
Олам
−
03 Июль
10218Россия Президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остонага келди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Уни аэропортда Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов кутиб олди.
Россия Президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Путин Остонада “саммитда иштирок этувчи давлат раҳбарлари билан бир қатор муҳим икки томонлама суҳбатлар ўтказишни” ҳам режалаштирган.
3-4 июль кунлари Остонадаги Мустақиллик саройида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ШҲТга 2001 йилда олти давлат – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон ва Покистон қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 июль куни Хитой Раиси Си Цзиньпин Қозоғистонга келган, уни Остона аэропортида Президент Қосим-Жомарт Тўқаев кутиб олганди. Бугун, 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Остонага боради.
LiveБарчаси