Путин ноқонуний миграцияга чек қўйиш бўйича топшириқ берди (видео)
Олам
−
03 Апрель
9683Россия Президенти Владимир Путин жамоат тартибини сақлаш, экстремизмга қарши курашиш, ноқонуний миграцияга чек қўйиш масалаларига эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда у кеча, 2 апрель куни бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида сўз очди.
“Жамоат тартибини таъминлаш, экстремизмга қарши курашиш, ноқонуний миграцияга чек қўйиш, жойлардаги хизматлар фаолияти, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг уюшган жиноятчиликни зарарсизлантириш борасидаги фаолияти каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман”, деган Путин.
Унинг қўшимча қилишича, Россияда фаолият юритаётган жиноий синдикатлар кўпинча трансчегаравий бўлиб, хорижий разведка хизматлари ва халқаро радикал экстремистик тузилмаларнинг эмиссарлари билан ҳамкорлик қилади.
“Бундай турдаги жиноий жамоалар одам савдоси ва гиёҳванд моддалар савдоси билан ҳам шуғулланади, шунингдек, молиявий жиноятлар ва кибержиноятлар содир этади”, дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, “Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” (“Справедливая Россия – за правду”) партияси раиси, Давлат Думасидаги партия фракцияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиё мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилишни таклиф қилганди. Россия Давлат Думасининг депутати Михаил Шеремет эса уруш давомида Россияга мигрантларнинг киришини чеклаш таклифини илгари сурганди. Россия Ички ишлар вазирлиги эса миграция қонунчилигининг бир қатор қоидаларини кучайтирувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь