Путин нега Ўзбекистонга қизиқиб қолгани ва манфаатлари ҳақида очиқ гапирди

Олам

image

Ўзбекистон ўзининг ривожланиш суръати ва сиёсий барқарорлиги билан Россия сармояси учун қизиқиш уйғотади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг 26-28 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича Тошкентда ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди. 

Матбуот анжуманида Россия раҳбари Москва Тошкентга логистика муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бера олишини қайд этди. 

“Ўзбекистон муносабатларни ривожлантириш нуқтайи назаридан Россия учун ҳақиқатан ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистон Президенти етарлича самарали бошқарув тизими ва ўсиб бораётган иқтисодий моделни барпо этишга муваффақ бўлди, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши йилига 6 фоизни ташкил этади”, дейди Путин. 

Россия раҳбари Ўзбекистон олдидаги географик муаммоларни ечишга ёрдам бериши мумкинлигини қайд этган. 

“Ўзбекистоннинг муаммолари борки, бу унинг денгизга, океанга чиқиш имконияти йўқлигидадир. Биз ҳам минтақадаги бошқа ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистондаги дўстларимизга ушбу логистика муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериш учун чоралар кўришимиз мумкин”, дейди у.

Путин Ўзбекистон бугунги кунда собиқ Совет Иттифоқининг Россиядан кейин энг кўп аҳолиси бўлган давлат эканини эслатиб ўтди – 37 миллион. 

“Ҳар йили Ўзбекистонда аҳоли сони қўшимча бир миллионга ўсиб бормоқда”, дейди Россия Президенти.

Давлат раҳбари келгусидаги режаларга тўхталиб, шундай дейди: 

“Саноат кооперацияси, энергетика, инфратузилма соҳаларида кўплаб қўшма режаларимиз бор. Саволлар жуда кўп, мумкин бўлган лойиҳалар ҳажми жуда катта. Қўшма лойиҳалар учун 500 миллион долларлик фонд яратдик, шундан 400 миллион доллари Россия ҳиссасига тўғри келади. Бунинг сабаби,  бизда катта манфаатлар бор”, дейди Путин ўз манфаатларини яширмай. 

Унинг урғулашича, Ўзбекистон сиёсий тизимининг барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда фойдали лойиҳалар амалга оширилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made