Путин Михаил Мишустинни ишга қайтарди
Олам
−
19 Май 2020
5821Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни мамлакат Бош вазирлигига қайтарди. Тегишли фармон Кремль сайтида эълон қилинди.
Шу тариқа Путиннинг Андрей Белоусовни Бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармони ўз кучини йўқотди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин жорий йилнинг 30 апрель куни Мишустин коронавирус инфекциясини юқтириб олгани сабабли, ундан вақтинча Бош вазир ваколатини олганди.
LiveБарчаси