Путин Мариуполга бориб, шаҳар қурилиши билан танишди

Олам

image

Бугун, 19 март куни Россия Президенти Владимир Путин руслар босиб олган Украинанинг Донецк вилоятидаги Мариуполь шаҳрига борди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

айд этилишича, Путин Мариуполга вертолётда учиб борган. Шундан сўнг, машинада шаҳарнинг бир қанча ҳудудларини айланиб чиққан.

Сафар давомида Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин Президентга шаҳар ва унинг атрофида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши ҳақида батафсил маълумот берган.

“Янги турар-жой микрорайонлари, ижтимоий-маърифий объектлар, уй-жой коммунал инфратузилмаси, тиббиёт муассасалари қурилиши ҳақида маълумот берилди”, дейилади хабарида.

Невский микрорайонида Президент шаҳар аҳолиси билан суҳбатлашган. Оилалардан бирининг таклифига кўра, Путин уларнинг уйига кирган.

“Давлат раҳбари, шунингдек, Мариуполдаги қирғоқни, театр биноси, шаҳарнинг унутилмас жойларини кўздан кечирди”, дейилади агентлик хабарида.

Бу Россия Федерацияси Президентининг Донбассга биринчи сафаридир.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин кеча, 18 март куни Қримга яриморол Россияга қўшилганининг бир йиллиги муносабати билан борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Донецк Мариуполь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг