Путин Қозонга ҳужум учун Украинага қатъий жавоб қайтаришини айтди
Олам
−
08:51
6675Россия Президенти Владимир Путин Қозонга уюштирилган учувчисиз самолёт ҳужуми учун Украинага жавоб қайтариш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у кеча, 22 декабрь куни видеокоференс-алоқа орқали янги объектларни ишга тушириш маросимида сўз очди.
“Кимки юртимизда бирор нарсани йўқ қилишга қанчалик уринмасин, бунинг учун ўз мамлакатида бир неча баробар катта ҳалокатга дучор бўлади ва мамлакатимизда қилмоқчи бўлаётган ишларидан ҳам пушаймон бўлади”, деган Президент.
Шунингдек, Путин Татаристон раиси Рустам Миннихоновга ҳам мурожаат қилиб, минтақа ҳукумати Қозондаги ҳужум оқибатида зарар кўрган ҳамма нарсани тиклаб олишига ишонч билдирган ва ёрдам қилишга ваъда берган.
“Биз олға интиламиз, нафақат кимдир бизга етказмоқчи бўлган зарарни тиклаймиз, балки бундан ҳам катта суръатлар билан олға борамиз”, деган Россия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Украина учувчисиз учоқлари Қозонга ҳужум қилганди. Татаристон расмийларига кўра, ҳужумда саккиз нафар дрон иштирок этган. Улардан олтитаси тураржой бинолари устига қулаган. Россия Мудофаа вазирлиги саккизта эмас, олтита дрон борлигини ва улардан учтаси уриб туширилганини даъво қилган.