Путин Истанбулда!
Олам
−
08 Январь 2020
11128Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Сурияга ташриф буюргани, у ерда мамлакат Президенти Башар Асад билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Давлат раҳбари 7 январт оқшомида Суриядан Туркияга парвоз қилди. Айни вақтда Президент Путин Истанбулда.
Владимир Путиннинг Туркияга ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 8 январга режалаштирилган.
Владимир Путин ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул шаҳрида барпо этилган “Турк оқими” газ қувурини ишга тушириш маросимида иштирок этадилар.
Мазкур газ қувури орқали Россия гази Европага етказиб берилади. Ушбу лойиҳа икки линиядан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 15,75 миллиард кубометр табиий газни ташишга қодир.
Шунингдек, Путиннинг ташрифи доирасида икки мамлакат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Унда Россия-Туркия муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, халқаро аҳамиятга молик муаммолар, жумладан Сурия ва Ливиядаги вазият муҳокама қилинади.
Эрдўған ва Путин мулоқотида Эрон ва АҚШ муносабатларига тўхталадими ё йўқ? Расмийлар бу саволларга жавоб берганича йўқ.
LiveБарчаси