Путин Илон Маскни “ҳақиқий даҳо” деб атади

Олам

−

image

Америкалик тадбиркор Илон Маск Россия Президенти Владимир Путин билан сунъий йўлдош технологиялари бўйича яқин алоқада. Бу ҳақда Путин кеча, 28 октябрь куни Москвада бўлиб ўтаётган Россия – Африка саммитида маълум қилди.

Путин саммитда Россиянинг сунъий йўлдошлар орқали интернет тақдим этувчи Рассвет лойиҳаси ҳақида гапирган ва Маскни “ҳақиқий даҳо” деб атаган.

“У даҳо, ҳақиқий даҳо. Биз америкалик ҳамкорларимиз, жумладан, жаноб Маск билан яқин алоқадамиз”, деган Путин.

Starlink Маскнинг SpaceX компанияси таркибига киради. Путиннинг айтишича, Рассвет ва Starlink сунъий йўлдошлари орбитада бир-бирига халақит бермаслиги учун Маск билан алоқада бўлиш муҳим.

“Биз ва америкалик ҳамкорларимиз буни ўзаро муҳим деб ҳисоблаймиз. Барча сиёсий масалаларга қарамай, бу йўналишда фаол иш олиб бормоқдамиз”, деган Россия Президенти.

Компания маълумотларига кўра, Starlink орбитага қарийб 13 мингта сунъий йўлдош чиқарган. Онлайн кузатув тизимлари маълумотларига кўра, ҳозирда Рассвет тизимининг орбитада атиги бир неча ўнта сунъий йўлдоши мавжуд.

Россиянинг Жанубий Африкадаги элчихонаси Рассветни “Россиянинг Starlink’га муқобили” деб атаган. Шунингдек, лойиҳа мамлакатнинг мазкур соҳадаги дастлабки қадамларидан бири экани таъкидланган.

Қайд этиш жоиз, Путиннинг Рассвет ва Starlink ҳақидаги баёнотлари АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар яқинлашаётгандек кўринаётган бир пайтда янгради. Бу ҳолат Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганига беш йил тўлиши арафасида содир бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX асосчиси Илон Маск Украина учун Starlink ишлашини нега чеклаганига изоҳ бериб, Украина Қуролли кучларини сунъий йўлдош алоқасидан ҳужумкор зарбалар беришда фойдаланганликда айблаган эди.

Жасмина Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг