Путин губернаторлар маошини кескин оширди
Олам
−
01 Апрель
9286Россия Президенти Владимир Путин губернаторларнинг маош ва мукофотларини Бош вазир ўринбосарларининг маош ва мукофотларига тенглаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
“Faridaily” нашри Бош вазир ўринбосарларининг ҳозирги маошини ойига 1,2-1,3 миллион рубль деб баҳоламоқда. (Уруш бошланганидан сўнг, Путин ўз фармони билан амалдорларга даромад декларацияларини эълон қилмасликка рухсат берганлиги сабабли уларнинг аниқ маош миқдори номаълум.)
“Faridaily” манбаларига кўра, губернаторларнинг маошлари “анчагина” камроқ бўлиб, 150-200 минг рублни ташкил қилади.
“Шундай қилиб, 2026 йилдан бошлаб минтақа раҳбарларининг маошлари камида 5-6 бараварга ошади. Битта юқори мартабали федерал амалдорнинг тахминига кўра, бу ўсиш янада сезиларли бўлиб, тахминан 10 баравар бўлади”, деб ёзади нашр.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Владимир Путин Россия фуқароларини баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Фармонга кўра, 1 апрелдан 15 июлгача Россия армиясига 160 минг киши чақирилади. Шу куни Россия Мудофаа вазирлиги ҳам баҳорги чақирув вақтида Россия фуқаролари Давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетларига электрон чақирув қоғозларини, Москвадан чақирилувчилар эса mos.ru порталида чақирув қоғозларини олишларини маълум қилган.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель
Тренддагилар




