Путин Эрдўғаннинг таклифини қабул қилди
Олам
−
27 Январь 2022
18666Россия Президенти Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифидан фойдаланиб, эпидемиологик вазият ва жадваллар имкон бериши биланоқ Туркияга ташриф буюради. Бу ҳақда Россия давлат раҳбари Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳа, бу мавзу Президент Путин ва Эрдўған ўртасидаги сўнгги бир неча мулоқотда қайта-қайта кўтарилган”, деган Песков журналистларга.
Унинг қайд этишича, икки Президент бошчилигидаги ҳукуматлараро комиссия ва икки томонлама муносабатларнинг олий органи ишини ўтказишда маълум “пауза” мавжуд. Песковнинг қўшимча қилишича, Эрдўған бу тадбирларнинг барчасини Туркияда ўтказишга тайёр эканини айтган.
“Президент Путин бу таклифни миннатдорлик билан қабул қилди. Улар эпидемиологик вазият ва жадваллар имкон берса, бу таклифдан албатта фойдаланишга келишиб олди”, деган Песков.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийни икки давлат ўртасидаги “ихтилофларни бартараф этиш” учун Туркияга таклиф қилганди.