Эрдўған Путин ва Зеленскийни “яраштириш учун” Туркияга чақирди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийни икки давлат ўртасидаги “ихтилофларни бартараф этиш” учун Туркияга таклиф қилди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг расмий вакили Иброҳим Калин баёнот берди. 

“Туркия Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги зиддиятни камайтириш учун ҳар қандай ролни ўйнашга тайёр. Президент Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам, у икки давлат раҳбарини агар хоҳласалар, Туркияга келишга таклиф қилган”, деган расмий вакил. 

Бундан ташқари, Калин Эрдўған “яқин бир неча ҳафта ичида Зеленский билан музокаралар ўтказиш учун Украинага боришини” айтган. 

Туркия Президенти ўтган йили Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни ҳал қилишда иштирок этиш истагини бир неча бор таъкидлаган. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бу каби баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч ишлатиш билан ҳал қилишга уриниш энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг