Путин Эрдўғанни 70 ёши билан табриклади
Олам
−
26 Февраль
3724Россия Президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанни 70 ёшга тўлгани билан табриклади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Путин Туркия етакчисини 70 ёшлик юбилейи билан телефон орқали табриклаган.
Суҳбат чоғида Путин Эрдўғаннинг Туркия ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 14 февраль куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Путин Туркияга яқин орада, Россияда март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан олдин бориши мумкинлигини айтган эди.
Эрдўған маъмурияти эса Анқара Путиннинг Туркияга ташрифи сайловдан кейин амалга ошишини кутаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Путин Туркияга бориб, Эрдўған билан ташқи сиёсий масалаларни муҳокама қилиши ҳақида хабар бергандик.