Эрдўған Путин билан учрашади. Улар нимани гаплашмоқчи?

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин ва унинг туркиялик мавқедоши Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасида учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмурияти маълум қилди.

"Ҳозирча учрашув санаси ва жойи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Бироқ аллақачон кун тартиби тузилган ҳамда бу борадаги дипломатик ишлар олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Сиёсатшунос Дмитрий Журавлев музокаралар чоғида икки давлат раҳбарлари қандай мавзуларга тўхталиши мумкинлиги ҳақида “360 TV”га айтиб ўтди.

Унга кўра, Путин ва Эрдўған асосан ташқи сиёсий масалаларни муҳокама қилади.

“Гаплашадиган гаплар йиғилиб қолган. Мисол учун, Жанубий Кавказдаги вазият ёки дон келишуви асосий мавзу бўлиши мумкин”, деган у.

Унинг фикрича, Туркия дон келишувини ёлғиз амалга оширолмайди ва бошқа давлатлар билан музокара олиб бориши керак. 

Шунингдек, Россия ва Туркия етакчилари Яқин Шарқ, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро, Қора денгиз бўғозлари билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 5 январь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара воситачилик ролини ўз зиммасига олишга ва Украинадаги қуролли можарога барҳам бериш учун тинчлик музокараларини олиб боришга тайёрлигини маълум қилганди.

Эсатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойидаги телефон суҳбати давомида Эрдўған Путинга Анқара дон келишувини қайта бошлаш учун жадал ҳаракатларни давом эттиришини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин учрашув Ражаб Тойиб Эрдоған Дмитрий Журавлев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made