Путин Эрдўғанга Алиев ва Пашинян билан ўтказилган учрашув ҳақида маълумот берди
Олам
−
13 Январь 2021
5530
Аввал хабар берганимиздек, Россия пойтахти Москва шаҳрида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Арманистон Республикаси Бош Вазири Никол Пашинян иштирокида Тоғли Қорабоғ масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Ундан сўнг, Путин Эрдўғонга телефон орқали Москвада - Кремлдаги Алиев ва Пашинян билан учрашувнинг асосий натижалари ҳақида гапириб берган.
Маълум қилинишича, Эрдўған Путин билан суҳбатда Россиянинг Тоғли Қорабоғдаги келишувнинг асосий йўналишидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган.
Путин ва Эрдоған ўзларининг суҳбатларида пандемияга қарши курашга, шу жумладан вакциналарни биргаликда ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш режаларига алоҳида эътибор берган.
LiveБарчаси