Пашинян ва Алиев Москвага келди. Путин билан учрашув ўтказилмоқда

Олам 3395
image

Бугун, 11 январь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош Вазири Никол Пашинян расмий учрашув ўтазиш учун Москвага етиб келди. Унда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам қатнашмоқда.

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни “Внуково-2” халқаро аэропортида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Арманистон Бош вазири Матбуот хизматининг хабар беришича, Никол Пашинян Владимир Путин билан яккама-якка учрашув ўтказиши белгиланган.

Кремльга кўра, кун тартибига 2020 йил 9 ноябрдаги Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарларининг Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги Баёнотини амалга ошириш борасидаги ишлар, минтақадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича кейинги қадамлар, ҳарбий операциялардан зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш, шунингдек, савдо-сотиқни блокдан чиқариш ва ривожлантириш ҳамда иқтисодий ва транспорт алоқалари киритилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 3
t
×