Путин Алиев ва Пашинянни Россияга чақирди
Олам
−
14 Октябрь 2022
4038Россия Президенти Владимир Путин Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари Илҳом Алиев ва Никол Пашинянни Россияга таклиф қилди.
Путин Алиев ва Пашинян билан уч томонлама форматда бир неча бор учрашганини эслатди.
“Мен Озарбайжон Президенти ва Арманистон Бош вазирини таклиф қилишдан мамнунман, биз санани келишиб олишимиз ва Россиянинг исталган жойида, исталган вақтда, Сочида, Санкт-Петербургда, Москвада учрашишимиз керак”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 октябрь куни Озарбайжон Республикасии Президенти Илҳом Алиев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашувда Озарбайжон Арманистон билан узоқ муддатли тинчликка эришмоқчилигини айтганди.
Жорий йилнинг март ойида Баку ереванга икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича бешта асосий тамойилни ўз ичига олган таклифларни тақдим этган эди. Жумладан, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, бир-бирининг чегаралари дахлсизлиги ва сиёсий мустақиллигини ўзаро тан олиши, бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволар йўқлигини тасдиқлаш ва келгусида бундай даъволарни қўймаслик мажбурияти, куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан воз кечиш. Шунингдек, таклифлар чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатиш, транспорт ва бошқа коммуникацияларни очиш ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳам ўз ичига олади.
LiveБарчаси