Путин Алиев билан чегарадаги можароларни муҳокама қилди

Олам

image

Озарбайжон Арманистон билан узоқ муддатли тинчликка эришмоқчи. Бу ҳақда бугун, 13 октябрь куни Остонада бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида россиялик мавқедоши Владимир Путин билан учрашувда Президент Илҳом Алиев маълум қилди. 

“Ҳар бир учрашувда минтақамиздаги муаммоларни, хавфсизлик масалаларини, минтақада тинчликка эришишни четлаб ўтмаймиз. Бугун ҳам шу ҳақда ҳам гаплашамиз. Биз узоқ муддатли тинчлик тарафдоримиз ва ўз навбатида тинчликка ниҳоят эришилиши учун етарлича конструктив тезислар таклиф қилганимизга ишонамиз”, дейди Алиев. 

Жорий йилнинг март ойида Баку ереванга икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича бешта асосий тамойилни ўз ичига олган таклифларни тақдим этган эди. Жумладан, давлатларнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, бир-бирининг чегаралари дахлсизлиги ва сиёсий мустақиллигини ўзаро тан олиши, бир-бирига нисбатан ҳудудий даъволар йўқлигини тасдиқлаш ва келгусида бундай даъволарни қўймаслик мажбурияти, куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан воз кечиш. Шунингдек, таклифлар чегараларни делимитация ва демаркация қилиш ҳамда дипломатик муносабатлар ўрнатиш, транспорт ва бошқа коммуникацияларни очиш ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни ҳам ўз ичига олади. 

“Табиийки, биз минтақадаги вазиятни тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни доимо эътиборда ушлаб турамиз”, дейди Путин. 

Россия раҳбари Алиев билан навбатдаги учрашувдан жуда мамнун эканлигини таъкидлади.  

“Биз сиз билан мунтазам учрашиб турамиз ва ҳар доим гаплашадиган нарса бор, чунки жуда кўп турли соҳаларда ўзаро алоқалар жуда катта”, дея тушунтирди Россия Президенти. 

У Россия Озарбайжоннинг етакчи савдо-иқтисодий шерикларидан бири бўлиб қолаётганини, давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бораётганини, Россия иқтисодий операторлари Озарбайжон иқтисодиётига 4,5 миллиард доллар сармоя киритганини эслатди. 

“Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари мунтазам равишда учрашиб туради, Алиев таклиф қилган режа асосида бир қатор истиқболли, қизиқарли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда”, дейди Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев Россия-Озарбайжон

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг