Путин АҚШнинг катта хатосини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ доллардан санкция воситаси сифатида фойдаланиб, катта хато қилмоқда. Санкциялар ва АҚШ ҳукумати қарзларининг тез ўсиши долларга путур етказмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Американинг CNBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.  

“Менимча, АҚШ долларни санкция воситаси сифатида ишлатиб, жуда катта хато қиляпти. Бизга мижозларнинг пулини доллар билан етказиб беришнинг иложи йўқ. Бу нимага олиб келади? Бизда бошқа илож йўқ, бошқа валютадаги ҳисоб-китобларга ўтиш керак”, деган Россия раҳбари. 

Россия Президентининг фикрича, доллар “дунёнинг захира валютаси сифатида ўз мавқеига путур етказмоқда, долларда ҳисоб-китоблар ҳажми ва дунё давлатларининг доллардаги шахсий захиралари ҳажми камаймоқда. 

“Аммо биз долларда ҳисоб-китоб қилишдан бутунлай воз кечишдан манфаатдор эмасмиз. Аммо, агар Америка ҳукуматининг сиёсати мен айтганимдек давом этса, унда биз ҳеч нарса қилишимизга тўғри келмайди, АҚШ долларга бўлган ишончни пасайтиради”, деб қўшимча қилган Россия раҳбари. 

Путин, шунингдек АҚШ миллий қарзининг асосий муаммоси ҳақида гапирган. 

“АҚШнинг миллий қарзи ўсиб бормоқда, Конгресс яна давлат қарзининг чегарасини оширишга қарор қилди. Яъни, бу нима? Эмиссия. Эмиссия нима? Инфляциянинг ўсиши. Бу валютага бўлган ишончни пасайтирадиган иқтисодий сабаблар. Албатта, асосий масала. Бу бизга боғлиқ эмас. Биз нима бўлаётганини диққат билан кузатмоқдамиз, таҳлил қиляпмиз ва узоқ муддатли манфаатларимизни таъминлаш учун зарур чораларни кўряпмиз”, деган у.

Аввалроқ, Путин Афғонистонда Ироқ ва Суриядан келган террорчилар йиғилаётгани, улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишлари мумкинлигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ доллар қарз Путин

Баҳолаганлар

784

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг