Путин Афғонистоннинг қўшниларини террор хавфидан огоҳлантирди

Олам

image

Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган террорчилар чегарадош давлатларга нисбатан режалар тузишлари мумкин. Россия Президенти Владимир Путин бугун, 29 сентябрь куни МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашувни очар экан, шундай фикр билдирди. 

“Шубҳасиз, афғон ҳудудидаги халқаро террорчилар чегарадош давлатлар, жумладан, МДҲ давлатларига нисбатан жиноий режалар тузиши мумкин”, дея огоҳлантирди Россия раҳбари.  

Президентнинг фикрича, гап биз иттифоқчиларни ёллаш ва янги гуруҳлар яратиш ёки аллақачон уйқига кетган гуруҳларни қайта тиклашга уринишлар, жангариларга қурол етказиб бериш ҳақида бормоқда. 

Унга кўра, Ҳамдўстлик чегараларидаги вазият эътиборни кучайтиришни талаб қилади. Айнан ўша ерда кўплаб умумий хавфсизлик таҳдидлари шаклланган бўлиб, улар ўз вақтида тўхтатилмаса, мамлакатлардаги вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Хусусан, Россия Федерацияси Президенти Афғонистонда мураккаб вазият юзага келганини алоҳида урғулади. 

“У ерда террорчилик ва экстремистик гуруҳлар фаол ҳаракат қилишда давом этмоқда. Бунинг тасдиғи 5 сентябрь куни Россиянинг Қобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган ва фуқароларимиз ҳаётига зомин бўлган қонли терактдир. Бундай уринишларнинг барчасига ўз вақтида, жумладан, МДҲ аксилтеррор маркази салоҳиятидан фаол фойдаланиш орқали жавоб бериш керак”, дейди Россия раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябр куни Россиянинг Қобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кираверишда номаълум жангари портловчи мосламани ишга туширди. Оқибатда олти киши, жумладан, икки нафар россиялик дипломат ва тўрт нафар “Толибон” аъзоси ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. “Толибон” хавфсизлик кучлари элчихона хавфсизлигини таъминлаш учун жиддийроқ чоралар кўришга, шунингдек, айбдорларни жазолашга ваъда берди.

Кремлда Қобулдаги элчихона ходимларининг ўлими теракт сифатида баҳоланди. “Толибон” ҳокимият тепасига келгач, Кремль россиялик дипломатлар учун барча хавфсизлик кафолатларини бажараётганига ишонтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон МДҲ Владимир Путин

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг