“Толибон” Россия элчихонаси яқинидаги портлаш бўйича тилга кирди

Олам 15564
image

Афғонистонда “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган ихтисослаштирилган хизматлар бугун, 5 сентябрь куни Афғонистон пойтахтидаги Россия элчихонасининг консуллик бўлими яқинида рўй берган портлаш сабабларини ўрганишга киришди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Twitter’ида маълум қилди. 

“Бугун Қобулнинг 7-мавзесида хавфсизлик кучлари портловчи моддани олиб кетмоқчи бўлган эркакни ўлдирди. Ҳодиса пайтида портлаш содир бўлди, натижада кўплаб юртдошларимиз ҳалок бўлди ва яраланди. [портлаш содир бўлган ҳудуд ] ҳозир [ихтисослашган хизматлар] томонидан назорат қилинмоқда ва ўрганилмоқда, тергов бошланди”, деб ёзади Мужоҳид. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 сентбярь куни Қобулдаги Россия элчихонаси олдида теракт содир этилди. “Reuters” полицияга таяниб хабар беришича, ушбу портлашни худкуш-террорчи содир этган. Россия ТИВ маълумотига кўра, портлашда дипломатик миссиянинг икки ходими ҳалок бўлган.

“Al Jazeera” телеканали маълумотларига кўра, портлаш оқибатида камида 8 киши қурбон бўлган, 15 киши жароҳатланган. 

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Қобул вақти билан соат 10:50 да мамлакатнинг Афғонистон пойтахтидаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш жойи яқинида номаълум жангари портловчи мосламани ишга туширган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 471
Рейтинг: 3
Теглар
t
×