Путин ҳам Трампнинг ортидан Хитойга боради
Олам
−
21:20 1822 1 дақиқа
Хитой пойтахти Пекинда АҚШ Президенти Дональд Трамп давлат ташрифи билан бўлиб турган бир вақтда Россия Президенти Владимир Путин ҳам Хитойга ташриф буюриш маълум бўлди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Владимир Путиннинг Хитойга ташрифига тайёргарлик якуний босқичда. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ташриф муддати аллақачон белгиланганини маълум қилган.
“Яқин орада биз уларни (муддатни — таҳр.) эълон қиламиз. Ушбу ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, тайёргарлик ишлари якунланди, дейиш мумкин”, дейди Кремль вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп делегация ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Пекинга учиб борган эди. Бу АҚШ раҳбарининг сўнгги тўққиз йил ичидаги ХХРга илк ташрифи ҳисобланади. Маълум бўлишича, АҚШ ва Хитой етакчиларининг Пекиндаги музокаралари икки соатдан кўпроқ давом этган. Трамп ва Си Цзиньпин учрашувининг марказий мавзуси Тайвань атрофидаги вазият бўлган.
Live
Барчаси