“Пўстлоғи ҳам фойдали”. Ўзбекистонда олма қимматлаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистонда олма нархи бироз тушишдан сўнг, янги йил арафасида қимматлай бошлади. Бу ҳақда EastFruit таҳлилчилари маълум қилди.

Олдинроқ “Симиренко” ва “Golden” навли олма нархи кескин тушиши қайд этилган эди. Яъни, ички бозорда ушбу меванинг улгуржи нархлари жорий йилнинг 10 ноябридан 24 ноябрига қадар мос равишда 29 фоиз ва 23 фоизга арзонлашган.

Бироқ, мутахассисларга кўра, “Симиренко” навидаги олма нархининг пасайиши жуда қисқа муддатли бўлиб, кейинги икки ҳафта мобайнида олма деярли икки баравар қимматлаган.

Жумладан, 2023 йил 24 ноябрдан 8 декабргача “Симиренко"нинг ўртача улгуржи нархи бир кг учун 5000 дан 9000 сўмгача (0,41$ дан 0,73$ га) – 1,8 марта ошган. Шунингдек, "Fujii" олмасининг ўртача улгуржи нархи ҳам 14 минг сўмдан 15 минг сўм/кг гача (1,14$ дан 1,22$ га) ошган.

Бу дегани, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 50 фоизга юқори.

“Golden” олма нархлари эса кескин пасайишдан сўнг, кейинги ҳафталарда ушбу бир хил даражада – бир кг учун 10 000 сўм (0,81$) қийматида сақланиб қолган.

Маълумот ўрнида, олимлар олма пўстлоғида ҳам мушаклар массасини сақлаб қолишга туртки бўлувчи фойдали моддалар мавжудлигини аниқлаган. 

Мутахассисларга кўра, олма пўстлоғида урсул кислотаси бўлиб, у қондаги холестерин ва қанд моддасини меъёрига келтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон олма нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made