Пусанда АҚШ қўшинларининг омбори ёниб кетди (видео)
Олам
−
24 Октябрь
5104Корея Республикасининг жануби-шарқида жойлашган Пусан шаҳрида АҚШ қўшинларининг 55-таъминот омборида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий KBS телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин бугун, 24 октябрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 18:30 да содир бўлган. Фавқулодда хизмат ходимлари бир неча соатдан бери оловни ўчиришга уринишмоқда, аммо ҳали бунга эриша олмаган.
“Ёнғин манбаси шаҳар марказида жойлашгани учун Пусан ҳукумати фуқаролар хавфсизлигига алоҳида эътибор бермоқда. Аҳолига фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмалар билан хабарлар юборилди”, дейилади хабарда.
Телеканалга кўра, айни пайтда воқеа жойида 160 дан ортиқ фавқулодда хизмат ходимлари ва 50 дан зиёд техник воситалар ишламоқда. Мутахассислар ёнғин бинонинг биринчи қаватида бошланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
“Бу ерда санитария ишлари олиб борилган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ушбу омбор АҚШнинг ҳарбий техникаси сақланадиган жой ҳисобланади. Бу ерга Корея Республикасида жойлашган АҚШ аскарлари учун мўлжалланган ускуналар олиб келинган.
Ҳозирги вақтгача жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот олинмаган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка армиясининг Тенеф минтақасидаги базаларига, Ироқ чегараси яқинидаги Маликия вилоятига, Ҳасака вилоятининг Шаддади ва Дайр аз-Зор ҳудудига келиб чиқиши номаълум бўлган ҳужумчи учувчисиз учоқлар ва ердан ергача бўлган қуроллар ёрдамида ҳужумлар уюштирилган эди.
LiveБарчаси