Puma компанияси ўзбекистонлик футболчи билан ҳамкорлик қиляпти (видео)
Спорт
−
10 Январь
4453Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Франциянинг “Ланс” клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов спорт кийим-кечаклари ишлаб чиқарадиган машҳур Puma компанияси билан шартнома тузди. Бу ҳақда Ҳусановнинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Янги саргузашт бошланади”, деб ёзиб қолдирди футболчи.
Шундай қилиб, Ҳусанов Ўзбекистон тарихида биринчи марта йирик спорт компаниянинг амбассадорига айланди.
Қайд этиш жоиз, Puma кўпгина машҳур футболчилар билан шартномага эга. Компания Неймар, Луис Суарес, Антуан Гризманн ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади.
Маълумот учун, 19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” клубига ўтган йили ёзда кўчиб ўтди. Ҳозирга қадар ўзбекистонлик футболчи Франция клуби сафида 7 та ўйинда майдонга тушишга улгурди.
LiveБарчаси